Димашнинг лойиҳаси Туркистоннинг сайёҳлик жойларини таништиради
ASTANA. Кazinform – Димашнинг Voice Beyond Horizon лойиҳасининг янги кўрсатуви Туркистон вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини таништиради. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Voice Beyond Horizon халқаро лойиҳасининг иккинчи кўрсатувии Туркистон вилоятининг сайёҳлик жойларини кенг хорижий аудиторияга таништиради. Янги эпизод бугун Хитой вақти билан соат 22:00 да Hunan TV телеканалида намойиш этилади.
6 мамлакатдан келган ижрочиларнинг ижодий саёҳати вилоятнинг муҳим ҳудудларини қамраб олади. Хорижий томошабинлар Буюк Ипак йўлининг маданий ва савдо маркази бўлган Култўбе шаҳрига ташриф буюришлари мумкин. Лойиҳа иштирокчилари учун қадимий цивилизацияларнинг ноёб ёдгорлиги - Ўтрор шаҳри илҳом манбаига айланади.
Қозоқ халқининг анъаналари, урф-одатлари ва маданияти сайёҳлар орасида энг машҳур жойлардан бири бўлган "Этноқишлоқ" миллий-маданий мажмуасида намойиш этилади. Ушбу кўрсатувнинг ҳакамлар ҳайъати таркибида бўладиган икки карра "Грэмми" мукофоти совриндори Уолтер Афанасьефф ўтган йили суратга олиш ишларида иштирок этиш учун Туркистонга махсус ташриф буюрган эди.
Димаш Қудайберген лойиҳани Hunan Broadcasting System билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Суратга олиш ишлари мамлакатнинг 6 ҳудудини қамраб олди. Ушбу лойиҳа нафақат турли мамлакатлардан келган ижодий ижрочиларни бирлаштиради, балки миллиардлаб томошабинларга Қозоғистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ҳам тақдим этади. Hunan TV телеканалининг аудиторияси 1,9 миллиарддан ошади. Лойиҳа шунингдек, Mango TV рақамли платформасида ҳам намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркистонда суратга олинган халқаро телелойиҳа 100 млндан ортиқ томоша қилинган.