Димашнинг Қозоғистонда суратга олинган халқаро лойиҳаси Хитойда намойиш этилади

Фото: Фото: dimashnews.com

АSTANА. Kazinform – 5 февраль куни Хитойнинг Hunan TV телеканалида халқаро мусиқий Voice Beyond Horizon лойиҳасининг расмий премьераси бўлиб ўтади. Лойиҳанинг суратга олиш ишлари тўлиқ Қозоғистон ҳудудида амалга оширилиб, мамлакатнинг олти ҳудудини қамраб олди.

Лойиҳа Димаш Қудайберген ташаббуси билан Hunan Broadcasting System медиахолдинги билан ҳамкорликда амалга оширилди. Voice Beyond Horizon 6 мамлакатдан келган ижрочиларни бирлаштириб, Қозоғистоннинг табиий хусусиятлари ва туристик салоҳиятини халқаро аудиторияга танитишни мақсад қилади.

Суратга олиш ишлари Туркистон, Манғистау, Алмати ва Ақмола вилоятларида, шунингдек, Астана ва алмати шаҳарларида ўтказилди. Лойиҳада Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Италия, Малайзия ва Сербия мамлакатларининг санъаткорлари иштирок этди. 2024 йил сентябрь ойида иштирокчилар Қозоғистон ҳудудларини айланиб, 7 минг километрдан ортиқ йўл босиб ўтган.

Дастур йўналишига қадимий Туркистон шаҳри, Манғистаудаги Бўзжира чотқоли, Каспий денгизи қирғоғи, Қайинди ва Кўбейтуз кўллари, Сати қишлоғи, Қапшағай сув омбори ва Щучинск-Бурабай курорт ҳудуди кирди.

Лойиҳа Хитойда аудиторияси 1,9 миллиард кишини қамраб олувчи Hunan TV телеканали ва Mango TV рақамли платформасида, Қозоғистонда эса «Qazaqstan» миллий каналидан намойиш этилади.

Лойиҳани ташкил этишга «Kazakh Tourism» миллий компанияси, Туризм ва спорт, Маданият ва ахборот вазирликлари, Астана ва Алмати шаҳарлари, шунингдек, Алмати, Ақмола, Туркистон ва Манғистау вилоятлари ҳокимликлари кўмак берди. Ҳомийлар қаторидан «Qarmet», «Қазақмис», «Олтин Олмос» компаниялари ва Нурлан Смағұлов фонди ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайберген «Voice Beyond Horizon» қўшма лойиҳасини тақдим этди.