ASTANA. Kazinform — 2 июнь куни Лондонга Лара Фабианнинг яккахон концертида иштирок этиш учун етиб келган қозоғистонлик қўшиқчини Британия пойтахти аэропортида Dears кутиб олди, деб ёзади Dimashnews.
Фото: dimashnews
Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан келган мухлислар хурсандчилик билан кутиб олдилар ва унга яхши тилаклар билдирдилар.
Шунингдек, улар «D and Dears»га бўлган илиқ меҳр рамзи сифатида «Махаббат бер маған» қўшиғини биргаликда куйлашди.
Фото: dimashnews
Димаш Лара Фабианнинг 3 июнь куни OVO Arena Wembleyдаги концертида махсус меҳмон бўлади.
Эртаси куни, 4 июнда Димаш Hilton London Wembley/Grand Ballroomда ўз мухлислари билан фан-учрашувини ўтказади. Бошланиш вақти маҳаллий вақт билан 18:30.
Фото: dimashnews
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Димаш бу йил Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden концерт бериши маълум қилинганди.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.