DiMENSIONS Димашнинг қўшиқчи, бастакор ва продюсер сифатидаги кўп қиррали ижодий қиёфасини, шунингдек, унинг саҳнадан ташқаридаги табиий ўзлигини ва инсоннинг энг ҳақиқий томонларини акс эттиради. Бу томонлар унинг ҳар бир асарида акс этган куч ва илҳомда, миллий маданий меросига содиқлигида, ташқи хотиржамлиги ортидаги қалбининг илиқлигида, йўл давомида тўпланган фикрларда ва доимий ўзини ўзи билиш истагида яққол кўринади.
Жаҳон ҳамжамияти Димашни биринчи навбатда ўзига хос овози билан билади. Ушбу концертнинг асосий мақсади —томошабинларга ўша ноёб овозга эга бўлган инсоннинг бутун моҳиятини очиб бериш.
Хонанда ҳаётидаги ҳис-туйғулар, хотиралар ва ибратли лаҳзалар орқали саҳна майдони аста-секин унинг ички дунёсининг бадиий қиёфасини яратади. Натижада, томошабинларга турли ўлчамдаги алоҳида парчалар эмас, балки ватанга муҳаббат, самимий ҳис-туйғулар, ҳаёт тамойиллари, янги чўққиларни забт этиш истаги ва унинг ҳақиқий "мен"и билан бирлаштирилган ноёб бадиий қиёфа тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Kiryu FM радиоси Димашнинг янги қўшиғини биринчи бўлиб эфирга узатиши ҳақида хабар берган эдик.