Хонанда ўзининг Instagram саҳифасида "Китоб ўқийдиган миллат" республика марафонида иштирок этишини эълон қилди.
— 2026 йил май ойида Қозоғистон Республикаси Президенти "Китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш ва интеллектуал миллатни шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев ташаббуси билан ва ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида мамлакатимизда китоб ўқиш маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган "Китоб ўқийдиган миллат" деб номланган янги республика марафони бошланди. Мен ҳам ушбу марафонда махсус, рақобатсиз "Парасат" номинациясида иштирок этишга қарор қилдим. Яқинда ўқиган китобларимдан бири таниқли қозоғистонлик рассом ва ядровий қуролга қарши фаол Карипбек Куюковнинг «Жизнь без рук» ("Қўлларсиз ҳаёт") автобиографик асари, — деб ёзган Димаш.
Унинг сўзларига кўра, Қарағандида Кончилар кунига бағишланган концерт арафасида у Карипбек оға Куюков билан учрашиш имкониятига эга бўлди.
— Унинг ҳаёт йўли, қатъиятлилиги ва руҳи мустаҳкамлиги менда ўзгача таассурот қолдирди. “Китоб ўқийдиган миллат” марафони янги китобларни ўқиш, улардан сабоқ олиш ва ўқиганларимизни бир-биримиз билан баҳам кўриш учун имконият бўлсин! — деб мурожаат йўллади хонанда.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Миллий китоб куни билан табриклади.