Девон ва Корнуолл полициясининг маълумотлари кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги яхтада тўққиз тоннага яқин дизел ёқилғиси бўлганини айтди.
Полиция аҳолини «қаттиқ тутун туфайли» эшик ва деразаларни ёпиқ сақлашга чақирмоқда.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги яхта чўкиб кетганини ва ҳозирда атроф-муҳит ифлосланишига алоҳида эътибор қаратилаётганини айтди.