Тахминан ярим соат олдин қулаган бино вайроналарини демонтаж қилаётган қутқарувчилар уларнинг остидан бир одамнинг жасадини топди.
Aввалроқ портлаш оқибатида 9 киши жабрлангани, бироқ уларнинг барчаси тирик ва турли оғирликдаги жароҳатлар билан шаҳар касалхонасида ётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, савдо марказидаги портлаш бугун эрталаб соат 4 да содир бўлган. У вайронагарчилик ва ёнғинга сабаб бўлди. Ҳодиса сабаби ҳали аниқланмаган. Воқеа жойида ҳукумат комиссияси ишламоқда.
Фото: Uzdaily.uz