Президентга технопарк замонавий инфратузилма билан жиҳозлангани ҳақида маълумот берилди. Буларнинг барчаси стартап ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этаётган тадбиркорлар, талабалар ва мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Давлат раҳбарига инновацион лаборатория ва устахоналар тақдим этилди. У ерда талабалар ва ёш мутахассислар электроника, робототехника, лазер билан кесиш, ёғоч ва металлга ишлов бериш, полиграфия, 3D дизайн, тикувчилик каби кўникмаларни эгаллайди.
Президент халқаро дастур бўйича IТ-мутахассислар тайёрланаётган ўқув ҳудуди, рақамли ва телекоммуникациялар бўйича компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган лабораторияни кўздан кечирди.
Талабалар билан суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев янги технологиялар ва сунъий интеллект йўналишларини ривожлантириш долзарб масала эканини таъкидлади. Президент таъкидлаганидек, мамлакатда транспорт-логистика соҳасида малакали мутахассисларга талаб юқори. Давлат раҳбари ёшларни келажагининг гарови бўлган сифатли таълим олишга даъват этди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Ақтау шаҳридаги улгуржи савда ва тақсимлаш марказига ташриф буюрди.