Давлат раҳбари Япония Бош вазирига табрик телеграммасини йўллади
13:19, 18 Февраль 2026
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Санаэ Такаичини Япония Бош вазири лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.
Президент Японияни мамлакатимизнинг Осиёдаги асосий шерикларидан бири сифатида таъкидлади. Шунингдек, дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган кенгайтирилган стратегик шериклик икки халқ манфаати йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Санаэ Такаичига юксак масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва япон халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбарининг АҚШга амалий ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.