Давлат раҳбари Туркманистон Президенти билан музокаралар ўтказди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент мамлакат Туркманистонни стратегик шерик, қардош давлат ва энг яқин чегарадош қўшни деб билишини таъкидлади.

– Ҳурматли Президент Сердар Гурбангулиевич, Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан хуш келибсиз! Мамлакатимиз Туркманистонни стратегик шерик, қардош давлат ва энг яқин чегарадош қўшни деб билади. Бизни кўп асрлик дўстлик, умумий тарих, тил ва маданият бирлаштиради. Давлатларимиз ўртасидаги савдо, иқтисодий интеграциянинг бошқа шакллари, маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги шерикликнинг кўлами ва сифатидан мамнунмиз, дейиш учун асос бор. Бу ҳамкорлик стратегик хусусиятга эга. Бироқ, олдинга қадам ташлаш керак. Кун тартибида жуда муҳим масалалар бор. Ўйлайманки, бугун биз уларга биргаликда ечим топамиз, — деди Қозоғистон Президенти.

Сердар Бердимуҳамедов меҳмондўстлик ва ҳурмат учун миннатдорчилик билдирди.

– Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелули, аввало, Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан келиш таклифи учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қозоғистон заминида кўрсатилган меҳмондўстлик ва ҳурмат учун ўз номимдан ва делегация номидан Сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, Сизга туркман халқи етакчиси, ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказишга ижозат бергайсиз. Бугунги кунда Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар дўстлик, биродарлик ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Бизнинг ўзаро ҳамкорлигимиз сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларни қамраб олади, – деди Туркманистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президентини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.