Давлат раҳбари Тараз кичик саноат зонасига ташриф буюрди

Фото: Фото: Ақорда

ТARAZ. Кazinform — Президентга Жамбил вилоятида инвестицияларни жалб қилиш ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш лойиҳалари тақдим этилди. Бу ҳақда Aқорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга иқтисодиётни саноатлаштириш, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ер майдонларини диверсификация қилиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва инвестиция пули ҳақида ахборот берилди.

Фото: Ақорда

Йил бошидан бери ҳудудга 599,2 миллиард тенге инвестиция киритилди, бу 33 фоизга ўсишдир. Сўнгги икки йил ичида ҳудудда умумий қиймати 242 миллиард тенге бўлган 56 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига ҳудуддаги етакчи корхоналарнинг лойиҳалари намойиш этилди. Улар орасида Казфосфат жамияти томонидан минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳалари ва YONGGANG CENTRAL IRON and STEEL компанияси томонидан қурилаётган металлургия заводи бор.

Фото: Ақорда

Шунингдек, Жанатасдаги «ЕвроХим-Қаратау» йирик инвестиция лойиҳасининг оралиқ натижалари тақдим этилди. Aйни пайтда янги сульфат кислота ишлаб чиқариш заводини ишга туширишдан олдинги текширувлар олиб борилмоқда. Дастлабки маҳсулотлар ички бозорга жўнатилди.

Фото: Ақорда

Яқин келажакда ишга тушириладиган Shengtai Biotech Co.Ltd маккажўхорини қайта ишлаш заводи ҳақида ҳам ахборот берилди. Шу туманидаги ушбу лойиҳага 1,5 миллиард доллар сармоя киритилди. Байзақ туманидаги Zhongkai Kazakhstan International Company шакар заводи қурилиши ҳақида ҳам ахборот берилди.

Фото: Ақорда

Бундан ташқари, KAZ FMWORLD AGRICULTURAL MACHINERY компаниясининг саноат зонасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари амалий ташриф билан Жамбил вилоятига борди. Президент шунингдек, Жамбил вилоятидаги фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишди.