Давлат раҳбари Сингапур Президентига табрик телеграммасини йўллади

ASTANА. Кazinform – Ақорда Давлат раҳбари Сингапур Президентига табрик телеграммасини йўллагани ҳақида хабар берди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Тарман Шанмугаратнам ва унинг ватандошларини Сингапурнинг миллий байрами - Мустақиллик куни билан табриклади.

— Телеграммада Президент ушбу байрам Сингапур халқи учун миллий бирлик, давлат мустақиллиги ва барқарор ривожланишнинг яққол рамзи сифатида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган кўп қиррали ҳамкорлик икки халқ манфаати йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди, — дейилади хабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тарман Шанмугаратнамга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва дўст Сингапур халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия Қироли Филипп Қасим-Жомарт Тоқаевга жавоб хати йўллади.