Президент Африка давлатлари билан ҳамкорлик суръатларида ижобий динамика кузатилаётганини таъкидлаб, Руанда билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлар уфқларини янада кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратди.
Шу муносабат билан Давлат раҳбари яқинда имзоланган Қозоғистон ва Руанда ўртасида дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни юқори баҳолади.
Жан Поль Ньирубутама Қасим-Жомарт Тоқаевга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, бугунги кунда Қозоғистон сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланаётганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.