Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Президенти Россия раҳбарини Давлат Думасига сайловларнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев овоз бериш жараёни юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб, Россия Парламентининг янги таркибига мамлакат ва фуқаролар манфаатлари йўлида самарали иш олиб боришини тилади.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар ва юқори даражадаги алоқалар жадвалини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путинга табрик телеграммасини юборди.