Давлат раҳбари Qarmet конвертер цехи фаолияти билан танишди

ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаевга Qarmet металлургия ишлаб чиқаришининг асосий бўғинларидан бири ҳисобланган конвертер цехи фаолияти ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Президентга домна печида эритилган чўяннинг қандай қилиб пўлатга айлантирилиши, сўнгра узлуксиз қуйиш ускунасига ва ундан кейин прокатлаш жараёнига юборилиши кўрсатилди.

Фото: Ақорда

Qarmet компанияси 2024 йилда 1- ва 2-конвертерларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириб, уларнинг корпусларини тўлиқ алмаштирди ва янада замонавий конструкцияларни ўрнатди.

Фото: Ақорда

Модернизация ишлари ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини кўпайтириш, эритилган пўлат ҳажмини ошириш ҳамда ускуналар ишончлилигини кучайтириш имконини беради.

Фото: Ақорда

Шу билан бирга, цехдаги бир қатор технологик жараёнларни табиий газга ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Фото: Ақорда

Qarmet директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев Давлат раҳбарига ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўсиши ва инвестиция дастурларини амалга ошириш жараёни ҳақида ҳисобот берди.

Фото: Ақорда

2026 йил якунларига кўра, 4 миллион тонна пўлат, 3,6 миллион тонна кўмир ва 3,9 миллион тонна темир рудаси концентрати ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Фото: Ақорда

Компания фаолияти бошланганидан бери инвестициялар ҳажми 2,7 миллиард доллардан ошди.

Фото: Акорда

Ушбу маблағлар ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янги саноат объектини қуришга йўналтирилди.

Фото: Ақорда

Qarmet — Қозоғистонда тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган энг йирик тоғ-кон металлургия компаниясидир.

Фото: Ақорда

Марказий Осиёда ўзининг кўмир ва темир рудаси конлари, шунингдек, энергетика базасига эга бўлган интеграциялашган тоғ-кон металлургия мажмуаси ҳисобланади.

Компанияда қарийб 35 минг нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 14 минг нафардан ортиғи Темиртаудаги металлургия комбинатида ишлайди.