“Португалия асрлар давомида шаклланган чуқур тарих ва бой маданий меросга асосланиб, бугунги кунда ўзининг барқарор ривожланиши, халқи фаровонлигини юксалтириш ва халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш йўлида салмоқли ютуқларга эришмоқда. Шу ўринда она юртингиз гуллаб-яшнашини тилайман. Ишонаманки, Астана ва Лиссабон ўртасидаги дўстона муносабатлар келажакда ҳам мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида ривожланиб бораверади», – дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Марселу Нуну Дуарте Ребелу де Соузага мустаҳкам соғлик, масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, дўст Португалия халқига эса омад тилади.