Давлат раҳбари Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев ва Цзинь Лицюн Қозоғистон ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Қозоғистон Президенти ОИИБ раҳбари билан 2023 йил май ойида Сиань шаҳрида учрашгани ва ўшандан буён икки томонлама муносабатлар, айниқса, транспорт, энергетика ва соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳаларда янги суръат касб этганини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон банк фаолиятини кенгайтиришга, хусусан, “яшил” ва интеллектуал технологияларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр.
Бугунги кунда Осиё инфратузилма инвестициялари банки мамлакатимиздаги қатор стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларга 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди.
Жумладан, Жамбил вилоятида йирик шамол электр станцияси, Жезказған-Қарағанди автомобиль йўли, Кўкшетауда кўп ихтисослашган шифохона қурилиши шулар жумласидандир.
Аввалроқ Президент СNPC компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилган эди.