Давлат раҳбари “Лукойл” компанияси акциядори Вагит Алекперовни қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — Учрашувда Президентга “Лукойл” компаниясининг Қозоғистондаги фаолияти якунлари ва унинг келгуси даврдаги режалари ҳақида маълумот берилди.

“Давлатимиз раҳбарига “Қаламқас-тенгиз” ва “Хазар” қўшма йирик лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди, – дейилади Ақорда тарқатган хабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Вагит Алекперовни компаниянинг Қозоғистондаги муваффақиятли фаолиятининг 30 йиллиги билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.