Давлат раҳбари янги тайинланган таълим-маориф вазирини қабул қилди
17:32, 29 Сентябрь 2025
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари ҚР Таълим-маориф вазири Жулдиз Сулейменовани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Учрашувда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ва тармоқ дастурлари, миллий лойиҳаларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари вазирга таълим сифатини ошириш, соҳадаги долзарб масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, фуқаролар билан фикр-мулоҳазаларини йўлга қўйиш каби қатор аниқ топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари янги тайинланган Бош вазир ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиевни қабул қилган эди.