ҚР Президенти ўз телеграммасида Кореяни иқтисодий ва технологик тараққиётда улкан ютуқларга эришган давлат сифатида қайд этиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик руҳида мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, у анъанавий дўстлик ва мустаҳкам алоқаларга асосланган Қозоғистон-Корея ҳамкорлиги бундан буён ҳам халқлар фаровонлиги йўлида яна жонланишига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари Корея Республикаси Президентининг масъул идорасига муваффақият, дўст корейс халқига омад тилади.