“Қасим-Жомарт Тоқаев Колумбияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Президент Абелардо де ла Эсприэлья ҳамда Колумбия халқига ҳамдардлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Президент ҳалок бўлганларнинг яқинларига сабр-тоқат, бедарак йўқолганларнинг эса тез орада оилалари бағрига қайтишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 августда мамлакат ғарбида магнитудаси 7,4 балл бўлган зилзила содир бўлганидан сўнг Колумбияда миллий офат режими эълон қилинган эди.