ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Жетису вилоятига амалий ташрифи Қаратал туманига ташриф билан давом этди. Президент Ескелди би қишлоғида жорий йилда фойдаланишга топширилган Маданият уйи ва спорт мажмуасини кўздан кечирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган ва 150 ўринга мўлжалланган маданият уйида кутубхона ва бир қатор ижодий гуруҳлар, жумладан, бувилар ва дўмбирачилар ансамбллари, рақс тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.
Давлат раҳбари қишлоқ кутубхонасига ташриф буюрди. Ёш истеъдод эгалари билан учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев уларга юртга муносиб фуқаро бўлишларини тилади.
Президент Маданият уйига мусиқа жиҳозлари ва рассом А.Баяндиннинг картинасини совға қилди.
Жорий йилда вилоятнинг чекка қишлоқларида бешта маданият уйи капитал таъмирланиб, саккизта клуб янгидан қурилди.
Бундан ташқари, аҳоли пунктларида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 15 та кичик спорт иншооти фойдаланишга топширилди.
Улардан бири Ескелди би қишлоғида қад ростлаган. Тўғизқумалақ, шахмат, шашка, бокс, кураш, волейбол, баскетбол секциялари маҳаллий аҳолига ўз эшикларини очди.
Президент болалар билан суҳбатда навқирон авлоднинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши учун давлат томонидан барча қулайликлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.