Давлат раҳбари Исроил Президентига телеграмма йўллади

Фото: Фото: Ақорда

АSTANА. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти Ицхак Герцогга Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан телеграмма йўллади.

Қасим-Жомарт Тоқаев телеграммада Қозоғистон халқи Холокост йилларида ҳалок бўлган миллионлаб бегуноҳ қурбонларни ёдга олишини таъкидлади.

– Мамлакатимиз этник ва диний адоват ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай турини қатъий қоралайди, инсониятга қарши бундай жиноятлар такрорланишини олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг умумий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон Холокост йилларида кўчирилган кўплаб яҳудийларга макон бўлди. Бугунги кунда яҳудий жамоаси жамиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади, – дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Президент Ҳиндистоннинг Республика куни муносабати билан табрик телеграммасини йўллади.