Давлат раҳбари ҳарбий ва ҳуқуқий интизом бўйича кенгаш ўтказди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қуролли Кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмаларда ҳарбий ва ҳуқуқий интизом бўйича кенгаш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Кенгашда Бош прокурор Берик Асилов, Ички ишлар вазири Ержан Саденов ва Мудофаа вазири Даурен Қосанов ҳарбий ва ҳуқуқий интизомни сақлаш чоралари, шунингдек, ҳарбийлар ўртасида олиб борилаётган тарбиявий ишлар ҳақида маърузалар қилдилар.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг армияда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича фаолиятининг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Президент қонун ва интизомни янада таъминлаш, армияда тарбиявий ишларни такомиллаштириш ва ҳарбий хизматчиларнинг ўлими ва жароҳатланишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, Президент маданият, ахборот ва ёшлар сиёсатини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар юклади.