Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцга алоҳида эҳтиром кўрсатгани учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги асосий ҳамкори бўлган Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Астана ва Берлин барча даражаларда фаол ва ўзаро ишончли сиёсий мулоқот олиб бормоқда ва кўп томонлама платформалар доирасида яқин муносабатлар ўрнатган.
Бугунги кунда Германия етакчи сармоядорлардан бири ва Қозоғистон иқтисодиётидаги энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Германиянинг Марказий Осиё минтақаси билан савдо айланмасининг қарийб 83 фоизи Қозоғистонга тўғри келади. 2022 йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошиб, 2,8 миллиард долларни ташкил этди.
Давлат раҳбари савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар мавжудлигини ва Қозоғистон немис бизнесининг максимал даражада ички бозорга чиқиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини таъкидлади. Нефть ва газ кимёси, нодир металлургия саноати, “яшил” энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги устувор йўналишлар этиб белгиланди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.