Давлат раҳбари Елена Рибакинани ғалабаси билан табриклади

Фото: Фото: akorda.kz

АSTANА. Kazinform – Давлат раҳбари Елена Рибакинани Australian Open теннис турнири финалидаги ғалабаси билан табриклади.

– Сизни спортда навбатдаги ажойиб ютуғингиз – теннис бўйича Австралия очиқ чемпионатидаги ажойиб, ёрқин ғалабангиз билан чин дилдан табриклайман! Сиз ғалабага бўлган ирода ва бор маҳоратингизни яна бир бор исботладингиз, бунга бутун дунё теннис жамоаси ҳавас билан қаради. Келгусида ҳам энг нуфузли турнирларда ғалаба қозонишингизни тилайман! – дейилади табрикда.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рыбакина Австралия очиқ чемпионати ғолиби бўлди.