Давлат раҳбари Cerberus Capital Management компанияси бош директорини қабул қилди
NEW YORK. Кazinform — Давлат раҳбари Cerberus Capital Management компанияси бош директори Фрэнк Брунони қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Cerberus Capital Management компаниясининг инвестицияларни бошқариш соҳасидаги глобал етакчилигини юқори баҳолади ва унинг Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш доирасида инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ниятини олқишлади.
Президентнинг сўзларига кўра, компания стратегияси Қозоғистоннинг миллий иқтисодиётни диверсификация қилишдаги устувор йўналишларига жавоб беради. Мамлакат транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига йўналишлар ўтказувчанлигини кенгайтиришни фаол бошлади.
Давлат раҳбари, шунингдек, Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тарихий келишув имзоланиши Ўрта коридорнинг муҳим савдо йўлларидан бири сифатидаги аҳамиятини оширишга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Сўнгги беш йилда Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали ташилган юклар ҳажми олти баробар ошди.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари компаниянинг технологик платформа ва рақамли экотизимларни жойлаштириш соҳасида катта тажрибаси борлигини таъкидлаб, Қозоғистондаги рақамли ташаббусларда иштирок этишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Аmazon компаниясининг катта вице-президенти Дэвид Запольскини қабул қилди.