Давлат раҳбари ўз телеграммасида мамлакатимиз Қўшма Штатлар билан кенгайтирилган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга содиқ эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакат ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатларига тўхталиб ўтди.
Президент Қозоғистоннинг тинчликни сақлаш, ўзаро тушунишни ривожлантириш ва барқарор ривожланиш ташаббусларини илгари суриш бўйича қўшма ишларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Дональд Трампга фаровонлик ва Америка халқи манфаатлари йўлидаги масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.