“Агросаноат соҳасига қулай ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари зарур. Бу масала ҳақида бир неча бор гапирганмиз. Аграр кредит корпорацияси ва «ҚазАгроҚаржы»нинг амалдаги инвестициявий воситалари бўйича аризалар узоқ муддат кўриб чиқилади, расмийлаштириш тартиби мураккаб, шунингдек, рақамлаштириш даражаси ҳам етарли эмас”, — деди Президент.
Шу сабабли Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга «Байтерек» холдинги ва молия бозорини тартибга солувчи орган билан биргаликда 2027 йил биринчи чораги якунига қадар агросаноат соҳаси учун инвестициявий воситаларнинг ягона рўйхатини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.