Президент Ҳукумат, Миллий банк ва бошқа давлат органларига бир қатор аниқ топшириқлар берди. Асосий вазифа халқ олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажаришдир.
Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, Бош вазирнинг бевосита раҳбарлиги остида тезкор ҳаракат қилиш штаби ташкил этилди. Инқирозга қарши чора-тадбирлар, бандликни, айниқса йирик корхоналарда қўллаб-қувватлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилади. Президент имкон қадар кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш ниҳоятда муҳим деб билади.
Ҳукумат 2020-2022 йилларга мўлжалланган республика бюджетини аниқлаштириш бўйича таклифлар киритади.