Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида уларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Телефон орқали мулоқот чоғида транспорт-транзит йўналишларини кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки давлат раҳбарлари келгусида режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилдилар.