Учрашувда Давлат раҳбари сэр Сума Чакрабартига иқтисодиётни ривожлантириш бўйича мустақил маслаҳатчи сифатидаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев унинг Ислоҳотлар бўйича Олий кенгаш доирасида билдирган таклифлари қатор дастурий ҳужжатлар билан қўллаб-қувватланганини таъкидлади. Давлат раҳбари Сума Чакрабартининг Қозоғистон сармоявий сиёсатини такомиллаштиришга қўшган ҳиссасига ҳам ижобий баҳо берди.
Ўз навбатида Сума Чакрабарти Давлат раҳбарига катта ишонч учун миннатдорлик билдирди.