Президентлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Ўзаро товар айирбошлаш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида икки давлат ҳукуматлари энг муҳим товарлар турлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевга Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг бориши ҳақида маълумот берди. Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик, ядровий қуролсизланиш мақоми тўғрисида келишувга эришиш муҳимлиги ҳақида умумий келишувга эришилди.