Ҳокимлар ёнғин ҳолатларини бартараф этиш бўйича қизғин ишлар, шунингдек, яқин келажакда табиий офатларга қарши амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режалари ҳақида маълумот берди.
Ушбу тадбирларга Миллий гвардия ва Қуролли Кучлар бўлинмалари сафарбар этилди.
Шу билан бирга, Давлат раҳбарига ёнғин оқибатида етказилган зарарни қоплаш, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берилди.
Ҳокимлар ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисида ҳам ҳисобот берди.
Президент Бош вазирга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларини махсус техника ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.