Давлат раҳбари Муҳаммад пайғамбарнинг қабрини зиёрат қилиб, дуо қилди. Қозоғистон Президентининг ташрифи муносабати билан Пайғамбар дафн этилган муқаддас даргоҳ эшиги алоҳида ҳурмат сифатида очилди.
Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» деб номланган давлатлар раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.