Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда қонун устуворлиги ва ҳуқуқий тартибот тўғрисида маълумот берилди. Бош прокурор фавқулодда ҳолат даврида жиноятчилик даражаси камайганини таъкидлади.
Қозоғистон Президентига йирик жиноий ишларнинг тергов қилиниши ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, инқирозга қарши чоралар ижросини диққат билан кузатиб бориш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Президент бир қатор аниқ топшириқлар берди.