Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шу билан бирга, Қозоғистон Президентининг яқинда Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки давлат раҳбарлари сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо алоқаларини фаоллаштириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ўзаро ниятларини тасдиқладилар.