«Президентнинг Қозоғистон халқига анъанавий мурожаати 2020 йил 1 сентябрда парламентнинг навбатдаги сессиясининг очилишида ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган.
Парламентнинг иккала палатасининг қўшма мажлисида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатни инқироздан кейинги даврда ривожлантиришнинг асосий мақсадлари тўғрисида сўзлайди. Мурожаатнинг асосий қисми иқтисодий ва ижтимоий масалаларга бағишланади», - деди Президентнинг матбуот котиби.