Йиғилишда 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Соя иқтисодиётига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси”ни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.
Йиғилишда Комплекс режани амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Молия мониторинги агентлиги, Олий аудитор палатаси, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги, Молия вазирлиги раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Давлат маслаҳатчиси Комплекс режанинг тегишли бандларини сифатли бажариш муҳимлигига эътибор қаратди. Шунингдек, у яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида янги дастурий ҳужжатларни тайёрлашда таҳлилий ишларни кучайтириш долзарблигини таъкидлади.
Комиссия муҳокамалар натижалари бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқди. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин бир қатор аниқ кўрсатмалар берди. Вазифаларнинг бажарилиши мониторинг қилинди.