Давлат ҳокимиятининг барча асосий институтлари янгиланмоқда — Ерлан Қарин

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ислоҳотлари давлатнинг замонавий институционал моделини шакллантиришга қаратилган. Вице-президент бу ҳақда ижтимоий тармоқда ёзди.

Фото: Ақорда

Вице-президент бугунги маслиҳатлар сайлови алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Чунки давлат ҳокимиятининг деярли барча асосий институтлари янгиланмоқда.

— Маслиҳатлар депутатларининг сайлов кампанияси жамоатчилик жараёнларига қўшимча туртки беради ва маҳаллий вакиллик органларини янгилаш учун йўл очади, — деди Ерлан Қарин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Вице-президенти Ерлан Қарин маслиҳатлар депутатлари сайловида овоз берди.