Синоптикларнинг маълумотларига кўра, атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг катта қисмида об-ҳаво беқарор бўлиб қолади.
«Қисқа муддатли ёмғирлар ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ғарбий ҳудудларда дўл ёғиши ва кучли шамол бўлиши мумкин», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, шарқ, жануб, жануби-ғарбий ва марказий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолиши кутилади.
«Қазгидромет» таъкидлашича, ёмғирларга қарамай, иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади.
Кундузи мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 33… 40 даражагача, жануб ва жануби-ғарбий ҳудудларда эса 38… 45 даражагача кўтарилади. Бу кучли ва ўта кучли иссиқлик мезонларига тўғри келади.