Шимолдан келган совуқ антициклон ёғингарчиликнинг тўхташига ва ғарбда, кейин эса мамлакатнинг қолган қисмида ҳаво ҳарорати пасайишига олиб келади.
Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида об-ҳаво барқарор бўлмайди, ёмғир ёғади ва кучли шамол эсади.
Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси бироз кўтарилади: 2 совуқдан 10 илиқдан 1-13 даражагача, кундузи 13-20 дан 15-23 даража илиқ бўлади. Мамлакат шимоли-ғарбий, шимолий ва марказида ҳаво ҳарорати кечаси 3 дан 5 даражагача, кундузи 7 дан 15 даража илиқгача ўзгариб туради.
Шарқий ҳудудларда кечаси ҳарорат 10-18 илиқдан 2-10 гача, кундузи 20-28 дан 10-18 даража илиқгача ўзгариб туради.
Мамлакат жанубида кечаси 10-20 гача, кундузи 25-30 дан 17-25 даражагача илиқ бўлади.