Дам олиш кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 37 даражагача иссиқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» келгуси дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Яқин кунларда Қозоғистоннинг ғарбий ва шимоли-ғарбида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Қолган ҳудудларда узоқ муддатли об-ҳаво жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари билан шаклланади. Ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда. Момақалдироқ, кучли шамол билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг маркази, шимоли, жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир, дўл ёғиши, кучли шамол бўлиши мумкин.

Ҳарорат фонида махсус ўзгаришлар содир бўлмайди. Кундузи ғарбда 30 37°С, жануби-ғарбда 27 37°С, шимоли-ғарбда 27 35°С, шимолда 22 30°С, шарқда 20 28°С, марказда, жанубда, жануби-ғарбда, шарқда 30 35°C, тоғли ҳудудларда 25°C иссиқ бўлиши кутилади.