Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 3—5 август кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: Pexels

Навбатдаги дам олиш кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида жабҳалар таъсирида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг ғарбий ва жанубий ҳудудларида эса Европа минтақаларидан антициклоннинг босқичма-босқич келиши муносабати билан ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво очиқ бўлади.

Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи 41°, жануби-ғарбда 40 45° даражагача кўтарилади, қолган ҳудудларда кескин ўзгаришлар кутилмайди.