«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг деярли барча ҳудудида об-ҳавонинг беқарор табиати давом этади. Момақалдироқли ёмғир ёғади, шамол кучаяди, дўл ёғиши мумкин. Мамлакатнинг жануби-ғарбда ва жанубида чанг бўрони, шимолий, шимоли-ғарбий қисмида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг асосий фони кундузи ғарбда 30 38°С гача, жануби-ғарбда 30 41°С гача, шимоли-ғарбда 22 33°С гача, шимолда, марказда 22 30°С гача, шарқда ҳаво ҳарорати 17 25°С дан 23 31°С гача, жануби-шарқда 20 29°С дан 23 32°С гача, мамлакат жанубида ҳаво ҳароратининг асосий фони 27 35°С ни ташкил қилади», - дейилади хабарда.