«Фақатгина Шарқий Қозоғистон вилоятида 22 май куни оз миқдордаги ёғингарчилик ва тунда совуқ бўлади. Эрон минтақаларидан келадиган илиқ ва қуруқ ҳаво массалари туфайли мамлакатда ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши ва ҳатто иссиқ об-ҳаво кутилмоқда.
24 май куни кундуз ҳаво ҳарорати 30-38 даражага, мамлакатнинг жануби-шарқида, шарқида ва марказида 25-35 даражага етади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиши, жанубий вилоятларда чанг довуллари бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.