Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво ўзгариб туради. Ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кучли шамол ва дўл ёғиши кутилмоқда.
«Мамлакат шимолида ва марказида ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси 5-10 даражагача, айрим жойларда 13 даражагача пасаяди. Фақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида Эрон ҳудудларидан қуруқ ҳаво массаси туфайли ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 17-25 даража, кундузи 32-40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.