Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган республика қишлоқ хўжалиги ярмаркасида вилоятнинг барча 13 тумани ва Петропавл ишбилармонлари иштирок этади.
Қизилжар фермерлари ўзлари етиштирган барча турдаги маҳсулотлар – гўшт, тухум, сут маҳсулотлари, сабзавот, балиқ, асал, макарон маҳсулотлари олиб келади.
8-9 октябр кунлари ярмарка соат 8:00да бошланиб, Туран шоҳ кўчаси 48, «Астана Арена» спорт мажмуаси ёнидаги майдонда соат 18:00гача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятлари пойтахт аҳолисига ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи