Британиялик шифокор Дэвид Ллойд коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланган болаларнинг 15 фоизида ғайриоддий тошмалар кузатилаётганлигини маълум қилган.
Унинг айтишича, ушбу штамм билан касалланган болаларда катталарга нисбатан бошқачароқ симптомлар кузатилмоқда.
«Чарчоқ, бош оғриғи, иштаҳа йўқолиши, тошмалар кузатилмоқда. Касалланган болаларнинг деярли 15 фоизида ғалати тошмалар пайдо бўлмоқда», - деди шифокор.