Энди ниқоб тақиш керак эмас, ҳатто транспортда ҳам. Баъзи назорат чоралари фақат мамлакатга кирувчи хорижликлар учун қолмоқда, аммо Копенгагенда бу узоқ давом этмаслигига умид қилмоқда.
«Энди ниқоб тақиш шарт эмас. Энди бизда танлов бор: ўзимизни ҳимоя қилиш ёки эркин ҳаракат қилиш».
Бош вазир Метте Фредериксен мамлакат «коронавирусдан олдинги ҳаётга» қайтишини айтди. Данияликларнинг 80 фоизи вирусдан ҳимояланганлиги тахмин қилинмоқда. Булар эмланган ва тузалган фуқаролардир.